Видео: Ўзбекистонда пилла ҳосили
Пиллачилик қишлоқ жойларда кўплаб уй бекалари учун нафақанинг асосини ташкил қилади.

Баҳорнинг охирги палласи Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан жануби-ғарб томонга бир соатлик масофада жойлашган Оҳангарон туманида ҳам ипакчилик мавсумидир.
Барча иш пилла тўлдирилган қутилардан бошланади. Улар очилиб лечинкаларга айлангандан сўнг, Сабоҳат Худайбердиева ўз хонадонининг тўртта хонасини тут дарахтининг барглари билан тўлдиради. Лечинкалар пилла қуртига айланишга тайёргарлик кўраётганда тут баргига жуда ўч бўлади. Худайбердиева тахминан бир ойдан кейин оила аъзолари ва қўшнилари ёрдами билан пилла ҳосилини йиғиштиради.
У ўз ҳосилини 1 кг учун 1,5 дан 3,5 долларгача баҳода давлатга сотади. Шу аснода бу йили, у 180 кг пилла учун жами 540 АҚШ доллари ишлаб олди. У каби оилалар, 2018 йилда 18 минг тонна ипак қурти ҳосил кўтарди.
Сараланиб тўпланилгандан кейин, пилла давлат корхоналарида қайта ишлов бериш учун юборилади.
Ҳукумат пилла тутишни - бу амалиёт кўпинча аёллар томонидан амалга оширилади - доимий иш сифатида баҳолайди. Нафақага чиқгач, аёллар давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Подписывайтесь на бесплатную еженедельную рассылку Eurasianet (на английском языке).