Ўзбекистон: Майда савдогарлар Хитой мамлакатга киришга тўсқинлик қилаётганини айтишмоқда
Сўнгги йилларда Хитойга кириш қийинлашди, ва бу давр Пекиннинг мусулмонларга нисбатан тазйиқ ўтказиш пайтига тўғри келди.
Карим Муҳаммадхўжаев учун Хитойга сафар осон булди. Ўзбек савдогари Хитойга 10 йил давомида қатнаб у ердан Ўзбекистон бозорларида сотиш учун чойшаб харид қилган.
Муҳаммахўжаевнинг тирикчилиги у йилига тўрт ёки беш маротаба амалга оширадиган мана шу сафарларга боғлиқ. Бироқ, сўнгги тўрт, беш йил ичида Хитойга кириш қийинлашган. Муҳаммаходжаевнинг дўстлари Пекин ва Урумчидаги аэропортлардан депорт қилинишганини айтишди. Хитой элчихонаси Муҳаммаходжаев авваллари фойдаланган сайёҳлик визаларини бермай қўйган. Бир йил олдин пандемия барча трансчегаравий ҳаракатларни тўхтатгунга қадар, асосан саёҳат визаси билан Хитойга сафар қилиш мумкин бўлган.
"Шу йўл билан [Хитой божхона ходимлари] бизни назорат қилишади. Агар гуруҳимиздан бир киши етишмаса, уларда бизни ҳаммамизни ушлаб туриш учун сабаб бор", -дейди Муҳаммадхўжаев ўзгариш ҳақида сўз юритаркан.
Ҳозир Муҳаммадхўжаевнинг Тошкентда ўз цехи бор. У Ўзбекистондаги ишчи кучи ва Хитойдан келтирилган газламалардан фойдаланиб бир вақтлар Хитойдан тўғридан-тўғри сотиб олган чойшабларни ишлаб чиқаради. Газлама матолар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилсада, у Хитойда сотиб оладиганлари маҳаллий бозорда топиши мумкин бўлганларидан барибир арзонроқ.
"[Хитойга] бориш янада қийинлашиб бормоқда, лекин мажбурман," дейди у.
Пекин бренди
Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо-сотиқ ҳамкори ҳисобланади. БМТ маълумотларига кўра 2020 йил, Марказий Осиёдаги бу мамлакат Хитойдан 4,4 миллиард долларлик товарлар – асосан техника воситалари ва автомобил эҳтиёт қисмлари - импорт қилган ва Хитойга 1,2 миллард долларлик товар, асосан газ, пахта ва металлар сотган.
Майда савдогарлик кўлами бу рақамлар орасида кўпинча кўзга ташланмайди. Ўзбекистондаги бозорлар Муҳаммадхўжаев каби майда савдогарлар томонидан олиб келинган ҳамёнбоп, кийим-кечаклар, аксессуарлар ва уй-рўзғор буюмлари билан тўла. Марказий Банкнинг ҳисоб-китобларига қараганда 2018 йил импорт қилинган товарларнинг қиймати 843 миллион долларга тенг бўлган. Банк уларнинг батафсил таҳлилини бермасада ҳар қандай бозорда Хитойдан келтирилган маҳсулотлар кўплиги яққол сезилади.
Тошкент Отчопар бозоридаги дўконларнинг пештахталари асосан Хитойда ишлаб чиқарилган қалбаки Шанель ва Кристиан Диор каби машҳур брендларнинг мавсумий кийим-кечак ва аксессуарлари билан лиқ тўла. Уларнинг ёнгинасида, маиший техника сотиладиган бўлимда, дўкон эгалари ўз молларини энг замонавий "Пекинда ишлаб чиқарилган" дея овозларини баралла кўтариб реклама қилади.
"Мен харидлар учун Пекинга бораман, шунинг учун менда фақат энг сара моллар бор”,- дейди сумка, заргарлик моллари ва пойабзал сотиладиган дўкон эгаси Баҳтиёр Галимжонов. Унинг айтишича ўзбекистонликлар Пекиндан келтирилган махсулотларни "фабрикада ишлаб чиқарилганлиги" учун, ноқонуний цехлар ва Урумчи ва Гуанжоудан келтирилган молларга нисбатан юқорироқ сифатли деб ҳисоблайди.
Албатта, пандемия туфайли қатновлар йўққа чиқиб, Галимжоновни Хитойдаги нархларни кўтариб юборган, "ноинсоф" воситачиларга суянишга мажбур қилди. "Менимча бизнес ўзи шунақа", дейди у.
"Лекин мен барибир келажакни Хитойсиз тасаввур қила олмайман. [Пандемия] тугаганидан кейин у яна менинг иккинчи уйимга айланади", дейди Галимжонов қатиъят билан.
Бармоқлар Синьцзянга ишора қилмоқда
Нечта ўзбек фуқароси Хитойда ишлаш учун мазкур савдо алоқаларидан фойдаланишини аниқлашга бўлган уринишлар мавжуд маълумотларнинг етишмаслиги туфайли чиппакка чиқди. Ўзбекистоннинг давлат статистика қўмитаси Eurasianet га Хитойга қатнайдиган ўзбеклар бўйича қайднома юритмаслигини маълум қилган. Хитойнинг Тошкентдаги элчихонаси бу масалани Eurasianet мухбири билан муҳокама қилишдан бош тортди. Пекиндаги Ўзбекистон элчихонаси билан боғланишга бўлган уринишлар зое кетди.
Бизнес виза олишга уринган кам сонли ўзбек фуқароларининг тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бу узоқ вақт талаб қиладиган, машаққатли ва камдан кам муваффақият билан тугайдиган жараён.
Миразиз Абдуллаев бир неча йил мобайнида Хитойнинг узоқ ғарбий вилояти бўлмиш Синьцзян пойтахти Урумчида логистика фирмасини очишга ҳаракат қилди. Бироқ, у хитойлик бизнес ҳамкори бўлишига қарамасдан виза ололмади.
Муҳаммадхўжаев,Галимжонов, Абдуллаев каби, 1990 йилларнинг охиридан буён мунтазам Хитойга қатнаганлар сайёҳлик визаларидан фойдаланарди. Улар учун бу осон иш эди. Сайёҳлик агентлигига ариза топшириш учун бир марталик 60 доллар тўлови талаб қилинарди, холос. Тошкентдаги агент Eurasianet га сайёҳлик вазиларини олиш "жуда қийин" бўлиб қолганлигини тасдиқлади. У ўзбеклар кўпинча визада кўрсатилган муддатдан узоқ қолиб кетишлари ва бу чекловларнинг сабаби бўлиши мумкинлигини айтди
"Мен барча сафарларим учун ҳеч қандай муаммосиз [сайёҳлик визаларидан] фойдаланганман," дейди Абдуллаев. "Тахминан тўрт ёки беш йил аввал виза олиш қийинлаша бошлаган."
Гарчи бу тасодиф бўлиши мумкин бўлсада, тўрт ёки беш йил аввал Хитой ҳукумати Синьцзяндаги мусулмонларни ҳибсга олиб концентрация лагерларига жўната бошлашган. Тахминан бир миллион уйғур, қозоқ ва бошқа мусулмон майда миллатлар, баъзи ғарб ҳукуматлари геноцид деб атаётган, тўрга тушиб қолдилар.
Муносабатлардаги совуқлик мунтазам ташриф буюрувчилар учун сезиларли бўлди.
"Эндиликда [Хитойга боришнинг] мушкуллашгани қисман Синьцзянда содир бўлаётган воқеалар туфайли деб ўйлайман," деди Абдуллаев. "[Ўзбек] маданияти уйғур маданиятига жуда яқин. […] Бу менинг шахсий фикрим. [Хитой] бирданига бутун чегаралари бўйлаб ҳаракатни чеклашига бирор бир сиёсий мотивация бўлиши мумкин."
"Мен кейинги сафар Хитойга сафар қилганда, масжидларга кирмайман”, дейди Муҳаммадхўжаев. Бироқ у соқоли узун бўлишига қарамай оддий фуқаролар томонидан ҳеч қандай адоватни кузатмаганлигини қўшимча қилди..
Рақобат?
Абдуллаев Пекиннинг Марказий Осиёлик савдогарларга нисбатан бўлган совуқроқ муносабатининг бошқа сабаблар билан боғлайди.
"Менга дунё бўйлаб кўп ҳамкорларим Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш бўйича Хитойга рақобат қилиш салоҳияти борлигини айтишган," дейди Абдуллаев Eurasianet га. "Хитой бунга бефарқ қарайди деб ўйламайман."
"Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг янги мустақил республикалардаги тарқоқ ва самарасиз фабрикалар барбод бўлди. Лекин сўнгги пайтларда Ўзбекистон маҳаллий ишлаб чиқаришни кўпайтирди, экспортни оширди. Янги савдо муносабатларини ўрнатди. 2000 йил, мамлакат Россия, Украина ва Италия каби давлатларга қиймати 2 миллиард долларга тенг товарларни, асосан пахта хом-ашёсини, экспорт қилди. 2019 йилга келиб, мамлакат тахминан 15 миллиард долларлик товарларни экспорт қилди. 2015 йилдаёқ Хитой мамлакатнинг асосий савдо ҳамкори сифатида Россиядан ўзиб кетди.
Бироқ Хитойдаги иш ҳақлари ўсиб боргани сари, кўп сонли арзон ишчи кучи бор ривожланаётган мамлакатлар иш ўринларини эгаллашга хавф солади. 33,5 миллион аҳолиси бор Ўзбекистон Марказий Осиёдаги аҳолиси энг кўп мамлакат ҳисобланади. Ўзбекистонни "Хитой потенциал рақиб деб қараши" мумкин," – дейди Фарҳод Иноғамбаев. У Ўзбекистонда туғилиб ўсган, ривожланаётган бозорлар бўйича мутахассис, Уолл-стрит молиячиси.
Иноғамбаевнинг айтишича Хитойнинг мамлакатга ким кираётгани бўйича ўрнатган қатъий назорати Ўзбекистон ҳукуматига "босим ўтказиш воситаси" бўлиши мумкин. "Бу мамлакатга киришни қўшнилар, айниқса [Хитойга] иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қарам бўлганлар, учун қийин қилиб қўйишнинг бир йўли." У Пекиннинг ўз мусулмонларига нисбатан муносабатидаги боғлиқликни ҳам кўради. Ўзбек фуқароларига бериладиган визаларга қўйилган чекловлар "Хитой ҳукуматининг Синьцзяндаги хавотирлари билан бевосита боғлиқ," деди у.
Шунга қарамай Абдуллаев ва Иноғамбаев Хитой Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкорлардан бири эканлигини таъкидлашмоқда.
"Биз ҳар доим Хитой билан бизнес юритамиз," дейди Абдуллаев. "У йирик давлат ва улар бизга керак. Буни тан олмаслик аҳмоқлик саналади."
Подписывайтесь на бесплатную еженедельную рассылку Eurasianet (на английском языке).