Ўзбекистон: рус тилининг иккинчи бор қайтишими?
Рус тилига расмий мақом берилиши раддия этилишига қарамай, у ўзининг мавқеини сақлаб қолишга муваффақ бўлмоқда.

Ўзбекистонда рус тили учун асосий бурилиш нуқтаси 1995 йилга тўғри келади. Ўша йили марҳум президент Ислом Каримов ўзбек халқини Совет даври меросидан йироқлаштириш мақсадида ўзбек тилини мамлакатнинг ягона давлат тили деб эълон қилди.
Бир неча ҳафта олдин ўзбек рассомлари ва зиёлиларининг бир гуруҳи ушбу қарорни бекор қилишни ва рус тилини "миллатлараро мулоқот" тили сифатида қайта тиклашни талаб қилиб чиқишди. Бу эса ўз ўрнида жамиятда катта баҳс ва мунозара туғилишига сабаб бўлди.
"Тарихий жиҳатдан рус тили орқали Марказий Осиёнинг аҳолиси учун нафақат кўп миллатли Россия ва қўшниларининг маданиятига, балки Eвропа, АҚШ ва ҳатто Араб ҳамда Осиё давлатларининг маънавий бойликлари учун йўл очилган", дея таъкидлашган апрель ойининг охирларида чоп этилган мазкур мурожатнома муаллифлари. "Кирилл ҳарфларини билмайдиган ёшлар маълум даражада чала савод бўлиб, ўтган асрнинг бой маданиятдан ажралиб қолишган".
Ушбу таклиф ижтимоий тармоқ ва баъзи таниқли жамоат арбоблари томонидан тезда тўхтатилди.
Тошкентдаги Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети раҳбари Шерзод Қудратхўжаeв каби кишиларнинг фикрича, ўзбек тили ҳали ҳамон асосий тилга айланиб улгурмаган.
"Бундай ташаббус, биринчи навбатда, давлат тилига зарба бўлади," деди у Би-Би-Сининг ўзбек хизматига берган интервьюсида. "Ўтган 30 йил ичида ўзбек тили ҳақиқий давлат тилига айлана олмади ва бунга айнан зиёлилар айбдордир."
Қозоғистон ва Қирғизистонда бўлгани каби, бироқ анча камроқ даражада бўлса-да, тил масаласи Ўзбекистонда ижтимоий кўрсатгич сифатида ишлатилиши мумкин. Шаҳар жойларда истиқомат қилувчилар одатда рус тилида сўзлашганда ўзларини қулай ҳис қилади, қишлоқ жойларида яшовчилар эса аксинча, улар асосан ўзбек тилида мулоқат қилишади. Тожиклар ва қорақалпоқлар каби озчилик гуруҳлари кўпроқ бўлган жойлар бундан истиснодир, бундай ерларда улар ўз тилларида гаплашишади."
Кудратхўжаев ўз вақтида кескин чиқиши билан норозиликни изҳор этувчи мемларга сабаб бўлган эди. Ўтган йилнинг сентябрида у маҳаллий рус аёлини ўзбек тилида гапира олмагани учун танқид қилган чоғида уни кимдир видеога олиб тарқатиб юборган.
Рус тилини қайта тикланиши тарафдорларининг фикрича, бундай қадам аслида миллатнинг бирлашувини янада кучайтиради. Улар Ҳиндистонда инглиз тилини сақлаб қолинишини, чет тилининг қандай фойдали бўлиши мумкинлигининг энг яхши мисол сифатида кўрсатмоқдалар.
Тадбиркор аёл Азиза Умарова яқинда ўзинг парламентга депутат бўлиш истагини эълон қилди. Унинг айтишича, рус тилининг Ўзбекистондаги мақоми жуда яхши, чунки бу тил камида мактабларда ва университетларда ўқитилади ҳамда мунтазам рафишда теле кўрсатувларда ишлатилади.
"Ҳақиқий муаммо ўзбек тилида [...] Ёшларга ҳали ҳам лотин алифбосида китоблар берилмаган", дейди Умарова.
1990-йилларда рус тилини қисқартириш билан бир қаторда, Ўзбекистон қоғозда бир неча славян тилларида ишлатиладиган кирилл ҳарифлари ўрнига лотин алифбосини қабул қилди. Ҳақиқатда, бундай алмашинув жуда ўлда-жўлда ва беқарор бўлди, энг асосийси лотин ёзувида мавжуд бўлган китоблар ҳажми ҳали ҳам оз. Умарованинг сўзларига кўра, ўзбек тилини ривожлантириш бўйича ҳаракатнинг беўхшов бўлгани тилга анча салбий таъсир кўрсатган ва бунинг оқибатларини ижтимоий тармоқлардаги саводсиз ёзишмаларда яққол кўриш мумкин.
Рус тили мамлакатда ўз мавқеининг пасайишига қарамай, ўзининг кенг кўламли иштирокини сақлаб қолди.
Россиянинг давлат маданият ва гуманитар агентлиги "Россотрудничество" ташкилотининг Тошкент шаҳридаги бўлинмасининг ҳисоб-китоблари бўйича, Ўзбекистон аҳолисининг тахминан 11,8 миллион нафари рус тилида сўзлашади. Бу аҳолининг учдан бир қисмидир.
1992 йилда рус ва ўзбек-рус тилидаги 1100 та ўрта мактаб мавжуд эди. Ҳозирда ҳам бундай - 862 та рус тилидаги мактаблар мавжуд. Тошкент ва бошқа йирик шаҳарлардаги кабел телевидениеси таъминлайдиган компаниялар хорижий дастурлардан ташкил топган пакетларни кўпинча рус тилида тақдим этишади.
Қолаверса, бизнесда асосан рус тили қўлланилади. Унинг роли корпоратив дунeда ва ҳатто рекламада тенгсиз.
Бундан ташқари, мамлакатда Россия олий ўқув юртларида таҳсил олишга талаб ҳам кам эмас. Ҳозирда Россиядаги университетларда 25 мингга яқин ўзбекистонлик талаба бор.
Апрель ойидаги мурожатнома ортида турганлар, ўзига хос аксил-мустамлакачилик руҳини баралла тарғиб этувчи гуруҳ орасида жиддий гумонлар уйғонишига сабаб бўлди. Шундай бўлсада, улар ҳам ўз мунозараларида айни пайтда Ўзбекистон ва Россия муносабатлари тобора авжига чиқаётганини айтиб ўтдилар.
"Ҳозирги вақтда Марказий Осиё давлатлари ўртасида сиёсий ва иқтисодий интеграцияни жадаллаштириш жараёни кечмоқда, агар сиз туркий ва тожик тиллари ўртасидаги асосий фарқларни ўйлаб кўрсангиз, унда самарали ҳамкорлик қилиш учун рус тилидан афзали йўқлиги яққол аён бўлади", деб ёзади улар.
"Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Eвроосиё Иқтисодий Иттифоқи, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва бошқа сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий блокларнинг ишчи тили, рус тили бўлганлиги тасодиф эмас", дейди мурожатнома муаллифлари, юқорида санаб ўтилган блоклар асосан Москва томонидан бошқарилишини назарда тутган ҳолда.
Сўнгги йилларда иккитомонлама иқтисодий алоқалар сезиларли даражада мустаҳкамланди. 2018 йилга келиб ўзаро савдонинг ўсиши 21 фоизни ташкил этди. Россия Президенти Владимир Путин октябрь ойида Тошкентга келганида, унинг пойига қизил гилам тўшалиб, дабдаба билан кутиб олинди. Унинг ташрифи мобайнида 27 миллиард АҚШ долларига тенг тижорат шартномалари имзоланди, дея хабар беради Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги.
Рафаэл Саттаров каби сиёсатшуносларнинг фикрича, буларнинг барчаси тил борасида келиб чиққан давомли баҳс-мунозаралар ортида Кремлнинг қўли бор деган ўй-ҳаёлларни пучга чиқаради.
""Рус олами"сиз ҳам Ўзбекистондаги мавжуд режим ва иқтисодиёт Россияга қарамдир," деди Саттаров Eurasianet.org сайтига берган интервьюсида. "Баъзи зиёлиларнинг хатти-ҳаракатларида кўз илғамас ҳийла-найрангларни излаш нодонликдир," дейди у.
Подписывайтесь на бесплатную еженедельную рассылку Eurasianet (на английском языке).